АЧЧИҚТОШНИНГ ШИФОЛАРИ
Аччиқтош халқ табобатида ва тиббиётда азалдан қўлланилиб келинади. Ибн Сино: «Аччиқтош қўшилган сирка билан оғиз чайқалса, тишларнинг қимирлашига ва қонашига қарши фойда қилади», дея таъкидлаган.
Аччиқтош тиниқ, рангсиз кристалл ёки оқ кристалл кукуни ҳолида бўлади. Совуқ сувда қийинроқ, илиқ сувда осон эрийди, спиртда эса эримайди.
Таркибида 10,7 фоиз алюмин оксиди мавжуд.
Аччиқтошнинг 0,5-1 фоизли сувли эритмаси буриштирувчи тариқасида ишлатилади. Бу эритма шамоллаш билан боғлиқ оғиз ва тери хасталикларида малҳам бўла олади. Дарддан фориғ бўлиш учун озорланган соҳа аччиқтош малҳами билан чайилади, ювилади ва пахта билан ҳўллаб қўйилади.
Кесилганда, жароҳатларда қон тўхтатувчи восита сифатида тавсия этиладi