Аксириш неъмати
Аксириш билан вужудимизда:
– Мия ва юрак томирлари кенгаяди
– Кўз ёши каналлари очилади
– Оддий нафас олиш билан сақланиб қолган ўлик ҳаво чиқиб кетади
– Юрак миллисониялар ичида тўхтаб яна ишга тушади (яъни, дам олади)
– Вужуддаги баъзи зарарли токсинлар ташқарига чиқиб кетади.
Аксириш қанчалик фойдали бўлса, уни қайтариб қолиш шунчалик зарарли. Киши бир лаҳзада инфаркт бўлиши ёки вена қон томирлари ва ўпкаси кучли босимдан ёрилиши ё бўлмаса мия томирларида тиқин юзага келиб инсулт бўлиб қолиши мумкин. Демак аксиришни қайтаришга ҳожат йўқ фақат одобларига амал қилсак кифоя.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: “Акса уриш Аллоҳ таолодан, эснаш эса шайтондандир. Шунинг учун, қачон бирортангиз эснаса, қўлини оғзига қўйсин! Агар (эснаган пайтда): “ооҳ, ооҳ” деса, шайтон унинг ичида кулади. Аллоҳ таоло акса уришни яхши кўради, эснашни ёмон кўради”, дедилар” (Имом Термизий ривояти).