112 ko'rilgan
Таътилга руҳсатсиз кетиб бўлмайди.

Таътилга иш берувчининг руҳсатисиз кетиб бўлмайди дўстлар. Айниқса, иш ҳақи сақланмаган таътил масаласида баъзи ходимларда тушунмовчилик бўляпти.

Шундай ҳолатлар бўляптики, ходимлар иш берувчига ёки унинг вакилига иш ҳақи сақланмаган таътил бериш ҳақида ариза бериб, шу билан эртасидан ишга келмай қўйяпти.

Ваҳоланки, Меҳнат кодексининг 241-моддасига асосан иш ҳақи сақланмаган таътил умумий вазиятларда ходимнинг ёзма аризасига кўра ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра берилади.

Яъни, сиз иш ҳақи сақланмаган таътилга ариза ёзсангиз, бироқ бу ариза иш берувчи томонидан келишилмаган ва расмий жиҳатдан руҳсат берилмаган бўлса, ўзбошимчалик билан бундай таътилга кетолмайсиз.

Бу иш берувчининг руҳсатисиз ўзбошимчалик билан таътилга кетиш бўлиб қолади ва бундай ҳолатларда Олий суд Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 26-сонли қарори 38-бандига асосан вазият узрли сабабсиз ишда бўлмаслик деб баҳоланади.

Дейлик, шу сабаб билан ходим ишдан бўшатилиб, иш судгача борганда, якунда суд иш берувчининг фойдасига қарор чиқариб беради.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 18 Yan da maqola yozgan. | 112 ko'rilgan