Қашқадарёдаги Турон нодавлат университети лицензияси борми? Дипломи Ўзбекистонга ўтадими?
@Yurist_Xizmati 4328-савол:
Саволим куйдагича. Кашкадарё вилоятидаги Турон нодавлат олийгохини лицензияси борми
Тулик малумот беринг, илтимос. Дипломи Узбекистонга утадими?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
❗️Бу университет Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясидан аккредитециядан ўтган ва лицензия асосида фаолият юритади.
Юридик жиҳатдан белгиланган тартибда лицензия олган (Вазирлар Маҳкамасининг 21.02.2022 йилдаги 80-сон қарори,) ва давлат аккредитациясидан ўтган нодавлат олий таълим ташкилотларининг дипломи тан олинади ва бошқа давлат ОТМларнинг дипломи билан бир хил юридик кучга эга бўлади (Таълим тўғрисидаги қонун 57-,58-моддалари).
✅ Шундай экан, бу ОТМларнинг дипломи Ўзбекистонда ўтади.