Кредит олган шахс чет элда ишласа бўладими?
ЖАВОБ:
✍Агар тўловлар ўз вақтида амалга оширилса, ҳеч қандай муаммо бўлмайди. Сизнинг номингиздан банкда тўловлар амалга оширилишида муаммо бўлмаслиги учун тўловни амалга оширадиган шахсга нотариал тартибда тўловни амалга ошириши учун ишончнома беришингиз тавсия этилади. Агарда кредит шартномасининг шартида қарз олувчининг реквизитлари ўзгарганда банкни бу ҳақда хабардор қилиш кўрсатилган бўлса, бу ҳолда банкка ёзма равишда ариза беришингиз керак бўлади.