Аризага асосан ишдан бўшатишда огоҳлантиришни қисқартириш учун алоҳида қўшимча келишув шарт эмас.
Айрим назорат органлари (жумладан, ҳудудлардаги айрим прокуратура ва меҳнат инспекцияси ходимлари) томонидан ходимнинг аризасига асосан ишдан бўшатишда 14 кунлик огоҳлантиришни қисқартиришда ходим ва иш берувчи ўртасида алоҳида қўшимча келишув тузилмаган деб, иш берувчиларга эътироз билдириляпти экан.
Дўстлар, тўғри, Меҳнат кодексининг 4-қисмида “ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра меҳнат шартномаси огоҳлантириш муддати тугашига қадар бекор қилиниши мумкин” дейилган.
Бироқ, бу ерда худди МК 157-модда (меҳнат шартномасини тарафлар келишувига кўра бекор қилиш)даги каби алоҳида қўшимча келишув тузилиши талаби қўйилмаган.
Шу сабабли, огоҳлантириш муддатини қисқартириш ҳақидаги келишувни оддий ёзма шаклда ҳам тузилиши мумкин.
Масалан, ходим меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги аризасида 14 кунлик огоҳлантириш муддатини қисқартирган ҳолда, шартномани эртадан бекор қилишни сўраса ва иш берувчи бу аризага розилик мазмунини билдирувчи резолюциясини қўйиб имзо чекса, бу ҳам келишувга ўтади.
Тўғриси, бу амалиётда шу вариант ҳар икки тараф учун қулайроқ.
☝️Қўшимча равишда, Олий суд Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 26-сонли қарори 20-бандидаги ушбу кўрсатмани келтириб ўтамиз:
➖мехнат шартномаси ходимнинг ташаббусига кура бекор қилишдаги 14 календарь кун огохдантириш муддати тугагунга қадар ҳам иш берувчи билан ходимнинг келишувига кўра бекор қилиниши мумкин. Бу холатда мехнат шартномасига алохида қўшимча келишув тузиш талаб этилмайди.