«ОЙЛИК ҚАЧОН КЕЛАДИ?!»
Кўнгил қачон кулар экан,
Чўнтак қачон тўлар экан,
Ҳой ҳисобчи менга қаранг,
Ойлик қачон келар экан.
Пульсиз киши мазлум,ўсал,
Кўнгил ҳира,чўнтак касал,
Дўкончилар йўлим тўсар,
Ойлик қачон келар экан.
Телефонлар жиринг,жиринг,
Оҳ чекасан,кўчар сиринг,
,,Кредитни тўлаб қўйинг"
Ойлик қачон келар экан.
Кайфият ноль,кўнгил тугун,
Юрак беун,йиғлайди ҳун,
МИБга нима дейман бугун,
Ойлик қачон келар экан.
Барака йўқ ишимизда,
Қор ёғмайди қишимизда,
Чойхоналар тушимзда,
Ойлик қачон келар экан.
Қаризлар мўл ҳолим хароб,
Кел биродар юзимни ёп,
Тик турмайди бўшаган қоп,
Ойлик қачон келар экан.
Уйқу қочар,бедор юрак,
Бош оғрийди сарак,сарак,
Кантрактни тўлаш керак,
Ойлик қачон келар экан.
Бунча ширин бўлмаса ул,
Куйдиради қилади кул,
Ҳаммасининг давоси пул,
Ойлик қачон келар экан.