173 ko'rilgan
ЭРИМ ФАРЗАНДИГА УЙ ОЛИБ БЕРИШИ КЕРАКМИ?

Assalomu alaykum hurmatli yurist men oila qurishimdan oldin erimni nomida uy bo'lgan hozir bir nafar farzand bilan ajrashayapmiz erimni nomidagi uydan farzandimga ulush ajratiladimi yoki faqat alimentmi iltimos maslahat bering.

ЖАВОБ:

Оила кодексининг 23-моддасига кўра эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулклари, шунингдек никоҳ қайд этилгунга қадар, бўлажак эр-хотиннинг умумий маблағлари ҳисобига олинган мол-мулклари, агар қонун ёки никоҳ шартномасида бошқача ҳол кўрсатилмаган бўлса, уларнинг биргаликдаги умумий мулки ҳисобланади.

Энди қаранг! Мазкур кодекснинг 25-моддаси биринчи қисмига биноан эр ва хотиннинг никоҳга қадар ўзига тегишли бўлган мол-мулки, шунингдек улардан ҳар бирининг никоҳ давомида ҳадя, мерос тариқасида ёки бошқа бепул битимлар асосида олган мол-мулки улардан ҳар бирининг ўз мулки ҳисобланади.

Демак, никоҳга қадар эрингизга тегишли бўлган мулк никоҳдан сўнг ҳам уники бўлади.

Фақат ушбу модданинг иккинчи қисмига биноан никоҳ давомида эр-хотиннинг умумий мулки ёки улардан ҳар бирининг мол-мулки ёхуд эр ва хотиндан бирининг меҳнати ҳисобига мол-мулкнинг қиймати анча ошишига олиб келган маблағлар (капитал таъмирлаш, қайта қуриш, қайта жиҳозлаш ва бошқалар) қўшилгани аниқланса, эр ёки хотиндан ҳар бирининг мол-мулки уларнинг биргаликдаги мулки деб топилиши мумкин.

Агар сизда ҳам шу ҳолат бўлса унда Сизнинг ҳам унинг мулкида ҳаққингиз бўлади.

Яна бир қоидани эслатиб ўтиш лозимки, Оила кодексининг 90-моддасига асосан ота-она ҳаётлигида болалар уларнинг мол-мулкига нисбатан мулкдор бўлиш ҳуқуқига эга эмас. Ота-она ҳам вояга етмаган болаларнинг мол-мулкига нисбатан мулкдор бўлиш ҳуқуқига эга эмас.

Демак, сизнинг ҳолатингизда фарзандингизга улуш ажратилмайди.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 09 Yan da maqola yozgan. | 173 ko'rilgan