129 ko'rilgan
Қандай ҳолатлатларда ўқитувчиларга соатбай дарс берилади?

@Yurist_Xizmati 4308-савол:

Ассалому алейкум. Соатбай дарс ўтиш қоидалари, нормалари ва уни расмийлаштириш қайси норматив ҳужжатларда назарда тутилган? Штатдаги ўқитувчилар соатбай дарс ўтиши қандай расмийлаштирилади ва қайси модда ёки қарорлар асосида? Таклиф қилинган соатбай ўқитувчилар билан меҳнат шартномаси тузиладими? Соатбай дарснинг йиллик нормаси неча соатни ташкил қилади?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарорига 3-иловада тасдиқланган Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида Низом 12-бандига мувофиқ педагог ходимлар меҳнатига соатбай ҳақ тўлаш:

 кетма-кет икки ойдан ортиқ бўлмаган даврда касаллик ёки бошқа сабаблар билан ишда бўлмаган ходимларнинг ўрнини босиш тартибида ишлаб берилган соатлар учун ҳақ тўлашда;

 бошқа муассасалардан жалб этиладиган ўқитувчилар ва бошқа мутахассисларнинг, шу жумладан ўриндошлик бўйича бошқа мактаблардан жалб этиладиган ўқитувчилар ва мутахассисларнинг педагогик иши учун ҳақ тўлашда;

 ўрнини босиш тартибида умумтаълим муассасалари раҳбарлари томонидан ўтилган ўқув соатлари учун ҳақ тўлашда қўлланилади.

Мана шу ҳолатларда мактабдаги дарслар ўқитувчиларга соатбай дарс бириктирилиши мумкин.

Бунда мактабдаги асосий меҳнат шартномаси билан ишлайдиган ходимларга дарс директор буйруғи асосида бириктирилади. Буйруқ чиқаришга Меҳнат кодекси 116-моддаси ҳамда юқоридаги қарор асос бўлади.

Агар ўқитувчи ташқи ўриндош бўлса, унда биринчи навбатда ташқи ўриндошлик асосида меҳнат шартномаси тузилади. Бунда Меҳнат кодексининг 435-моддаси асосида шартнома расмийлаштирилади ва МК 127-моддаси билан буйруқ чиқарилади.

‍♂️ Соатбайларга ҳақ тўлашда эса, Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида қарорга (рўйхат рақами 3157) мувофиқ умумтаълим мактабларининг бошланғич ва юқори синфлари ўқитувчилари, ўқитувчи-логопеди, логопедия шохобчаси мудири Меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдори базавий лавозим маошларига нисбатан 1.20 фоизда ҳақ тўланади.
Bu mavzu Ta'lim bo'limida 03 Yan da maqola yozgan. | 129 ko'rilgan