❓Агар кўзга кичик чўп-хас, зарра тушган бўлса..
..уни асло ишқаламанг! Бу билан кўз шиллиқ пардаси янада кучлироқ зарарланиши мумкин. Тепа қовоққа тушган хасни олиб ташлаш учун пастга қараб турган ҳолатда қовоқ устидаги киприкларни аста пастга тортинг. Шунда қовоқ ичи пастки киприклар билан ишқаланади.
✅Пастки қовоқдаги хасни олиб ташлаш учун уни пастга тортиб, учлари ҳўлланган тоза дастрўмол ёрдамида эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилинади. Бунда нигоҳ тепага қараган бўлади.