114 ko'rilgan
❗️ЖАРИМАГА ТОРТИЛГАН ҲАЙДОВЧИЛАР УЧУН ЖАРИМАНИ ИХТИЁРИЙ ТЎЛАШНИНГ ЭНГ УЗОҚ МУДДАТИ ҚАНЧА ?

⚡️САВОЛ;
Мен шахсий машинамда радарга 680 000 сўм жаримага тушганман. Хозир менда бу пулни тўлашга имкониятим йўқ. Мен шу жаримани узоғи билан қанча муддатгача ихтиёрий тўлашим мумкин ?

⚡️ЖАВОБ;
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 332-моддасига асосан, йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун солинган жаримани ҳуқуқбузар жарима солиш тўғрисидаги қарор чиқарилган кундан эътиборан олтмиш кундан кечиктирмай, бундай қарор хусусида шикоят берилган ёки протест билдирилган ҳолларда эса, шикоят ёки протест қаноатлантирилмай қолдирилганлиги тўғрисида хабар берилган кундан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай тўлаши кераклиги белгиланган.

✏️ Яъни, Сиз автомашинангизда жаримага тушган кунингиздан бошлаб Сизда жаримани тўлаш учун 60 кун ёки менга жарима нотўғри қўлланган деб тегишли жойга шикоят аризаси берсангиз ва ўша аризангиз қаноатлантирилмаса, аризангиз қаноатлантирилмади деб Сизга хабар берилган кундан бошлаб 30 кун жаримани тўлаш учун Сизда ИХТИЁРИЙ муддат бўлади.

✏️ Юқорида кўрсатилган муддатларнинг сўнги кунига қадар ГАИ ҳодимлари Сизни йўлда тўхтатиб жаримангиз борлиги сабабли автомашинангизни жарима майдонига олиб киришга ҳақли эмас.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 27 Dek, 23 da maqola yozgan. | 114 ko'rilgan