176 ko'rilgan
❗️Ходимларни иш вақтидан ташқари турли мажлис ва тадбирларга жалб қилиш мумкин эмас

@Yurist_Xizmati 4288-савол:

Салом саволим шундан иборат. Мактабда  укитувчи булиб ишлайман. Директоримиз  ишдан кейин,байрам кунларида  соат 20 .00 да  зум  оркали йигилиш килиб бизни йигилишга киришга мажбурлайди. Мен шу йигилишга киришга мажбурманми? Ахир мен уз ишимни яьни ушбу кунги дарсимни утиб келганманку?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

❗️Иш берувчи иш вақтидан кейин ходимни бирор масалада безовта қилиши меҳнат қонунчилигини бузиш саналади.

Меҳнат кодекси кодекс 115-моддасига кўра, иш берувчи ходимдан қуйидагиларни талаб қилишга ҳақли эмас:

 агар ушбу Кодексда ва бошқа қонунда бошқача қоидалар белгиланмаган бўлса, меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилмаган ишни бажаришни;

 қонунга хилоф бўлган, ходимнинг ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини бузадиган, ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўядиган, уларнинг шаъни, қадр-қиммати ҳамда ишчанлик обрўсига путур етказадиган ҳаракатларни амалга оширишни.

Шунингдек, ушбу кодекс 184-моддасида педагог ходимларнинг иш вақти ҳафтасига 36 соат эканлиги белгиланган. Бунда кунлик иш вақти 6 соатни ташкил этишини ҳисобга олсак, иш берувчи ушбу вақтдан ташқари ҳолатда ходимни турли мажлис ёки тадбирларга жалб қилиши нотўғридир.

❗️Бундай вазиятларда иш берувчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 49-моддаси билан (яъни мансабдор шахс томонидан меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш) базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 25 Dek, 23 da maqola yozgan. | 176 ko'rilgan