⚕️⚕️⚕️⚕️⚕️⚕️
‼️Ўзбошимчалик билан витамин ичманг!
➡️Организмга витаминлар минимал миқдорларда керак. Керак бўлган витаминни аввало камайиш белгиларини врач белгилаши ёки махсус анализлар тасдиқлаши керак бўлади.
➡️Ўзимизча, рекламалар таъсирида витамин қабул қилиш ёки уни болаларимизга бериш ярамайди. Айниқса, Витамин А ва Витамин Д масаласида хушёр бўлиш лозим.
➡️Сабаби, бу витаминлар алмашинув системасини бузиш ва ортиқча миқдорда қабул қилиш натижасида организмда бузилишлар тез номоён бўлади.
➡️Тери ва соч холатини ёмонлашуви, жигар зарарланиши, суяклар ва тоғайлар издан чиқиши каби хунук белгилар юзага келиши мумкин.
‼️Авитаминоз ёки гиповитаминоз ташхисини ўзингиз ўзингизга қўйманг.