❤️ Сирлашамиз!
Аёллар фикрича, идеал эрларга хос фазилатлар.
⁉️ Нима деб ўйлайсиз аёллар қандай эркакларни ўзлари учун идеал эр деб ҳисоблайдилар? Келинг қуйидаги сўзларни ўқиб билиб оламиз.
❗️ Яхши эр бўлишнинг энг муҳим шарти – оила салтанатида сабр-тоқатли, оғир-вазмин, мулоҳазали, кези келганда ҳазил-мутойибага мойил ва албатта масъулиятли инсонга айланишдир.
❗️ Рафиқангиз билан тез-тез суҳбатлашиб туринг. Бирор қарор қилишда аёлингизнинг ҳам фикрини билинг. Бу аёлингизга бўлган чуқур ҳурмат рамзига айланади.
❗️ Имкон қадар ширинсўз ва мулойим бўлинг. Такаббур одам ҳеч кимга ёқмайди. Илиқ, меҳрли, ижобий, тушунадиган ва дўстона кайфиятда бўлсангиз, аёлга бахтиёр ҳаётнинг деярли ярмини туҳфа этган бўласиз.
❗️ Рафиқангизни тингланг. Фақат сиз эмас, турмуш ўртоғингизга ҳам сўзлашига қўйиб беринг. Унинг фикр-мулоҳазаларини инобатга олинг.
❗️Кун давомида рафиқангизни самимий қучоқлаб, қўлидан тутишга одатланинг. Бу эр-хотин ўртасидаги ишонч ва муҳаббатни оширади.
❗️ Рафиқангизни мақтаб туринг. Унинг соч турмаги, янги кийими ёки сумкасини мақтаб туринг. Айниқса, овқатдан сўнг раҳмат айтиб, таомнинг мазали чиққанини изҳор қилишни унутманг.
❗️ Рафиқангизга хизмат қилинг. Мисол учун, ошхонага чиқсангиз, аёлингиздан ҳам унга бирор нима кераклигини сўрасангиз, сиз энг яхши эътиборли эр экансиз.
❗️ Рафиқангизни ҳайратда қолдириб туринг. Уйга гул ёки шоколад кўтариб келиш учун бирор сабабга ҳожат йўқ! Ҳатто тўсатдан берилган оддийгина фойдали крем ёки упа ҳам аёлнинг қувончига сабаб бўлади.
❗️Фарзанд, оила ташвиши туфайли йиллаб уйда қолиб кетишга тўғри келади. Эр ва хотин кўпинча турмуш ташвишлари сабаб бир-бирин йўқотиб қўяди. Шундай маҳалда рафиқангизни кино ёки театрга, чоғроққина тамаддихонага кечки овқат учун таклиф қилинг.
❗️ Рафиқангиз учун вақт ажратинг. Тўғри, оилани таъминлаш осон эмас. Бунинг учун вақт ва қувват керак. Аммо аёлнинг сиздан бўлак яқини йўқ. Агар ўрнингиз йўқолишини истамасангиз, рафиқангиз билан унга кийим танлаш ёки рўзғор қилгани бозорга бирга боринг. Бу орқали сиз унинг сизга бўлган ишончи ва ҳурматини қозонасиз.
❗️ Турмуш ўртоғингизга уй ёки ошхона ишларига ҳам кўмаклашсангиз, оилавий ришталар мустаҳкамлигига хизмат қилган бўлардингиз.
❗️ Рафиқангизни асраб-авайланг. “Кимки кексаликда қадр-қиммат истаса, ёшлигида оиласини қадрласин”, деган фикрда жон бор. Аёлни қадрлаш – оилани қадрлаш билан баробар. Аёлингиз бетоблигида, ҳомиладор чоғида унга оёққа туришига кўмаклашинг.