85 ko'rilgan
❓Турмуш ўртоғимнинг бурни тез-тез қонайди. Нима қилиш керак?

 Гулбаҳор Каримова

✍️ Шифокор Ҳилола Жумаева:

✅ Бурун қонашининг 2 хил тури: олдинги ва орқа турлари мавжуд. Олдинги тури тез-тез кузатилиб, жароҳатлар, ёт жисмлар кириши, сурункали ринит ҳолатларида кузатилади.

☑️ Бундан ташқари айрим дориларнинг ножўя таъсирларида, қон касалликлари, қон босимининг кўтарилиши, С ва К витаминлари етишмовчилиги, организмнинг қизиб кетиши, спиртли ичимликлар ичиш ва қон таркибининг ўзгаришида ҳам бурундан қон кетиши кузатилади.

Бурун қонаши тез-тез безовта қилганда беэътибор бўлмаслик, уй шароитида шифокор маслаҳатисиз даволамаслик ва бурун қонаши сабабини аниқлаш лозим. Чунки бу меъёрий ҳолат ҳисобланмайди. Бунда лор шифокорига мурожаат қилиш керак. Керакли текширувлардан сўнг бурун қонаши сабаби аниқланади ва тавсиялар берилади.
Bu mavzu Sog`lik va salomatlik bo'limida 24 Dek, 23 da maqola yozgan. | 85 ko'rilgan

O'xshash maqolalar bilan tanishing