❗️ҲАЙДОВЧИЛАРГА ТАҚИҚЛАНАДИ!
Вазирлар Маҳкамасининг 172-сон қарори билан тасдиқланган "Йўл ҳаракати қоидалари"га кўра,
ҳайдовчиларга ҳаракатланиш тезлиги билан боғлиқ қуйидаги ҳаракатлар тақиқланади:
➖ тезликни мазкур транспорт воситасининг техник тавсифномасида кўрсатилган энг юқори тезликдан ошириш;
➖ тезликни транспорт воситасига ўрнатилган “Тезлик чекланган” таниқлик белгисида кўрсатилганидан ошириш;
➖ зарурият бўлмаганда жуда паст тезликда ҳаракатланиб, бошқа транспорт воситаларига халақит бериш;
➖ йўл-транспорт ҳодисасининг олдини олиш зарурияти бўлмаганда кескин тормоз бериш.