❓Нима учун оёқларни чалкаштириб ўтириш хавфли эканлигини биласизми?
✍️ Шифокор Насиба Ражабова:
Тизза остидан иккита катта артерия қон томири ўтиб, бу қон томирлар оёқларнинг пастки қисми ҳамда товон соҳасидаги минглаб муҳим нерв толаларини, мушакларни қон билан таъминлайди.
☑️ Агар бир оёқни иккинчи оёқ устига қўйганингизда, оёқнинг тизза ости соҳасидан пастки соҳа мушак ҳамда нерв толаларига етарлича озиқ моддалар етказилмай қолади.
❗️Бундай ҳолат капилляр ҳамда вена қон томирларининг варикоз кенгайишини ва кўплаб бошқа муаммоларни келтириб чиқаради.
▶️ Агар ишонч ҳосил қилмоқчи бўлсангиз, 40 ёшдан ошган ва бундай ҳолатда ўтиришни одат қилган инсонлар оёқларига эътибор беринг ва бундай муаммоларнинг белгиларини кўрасиз.