120 ko'rilgan
❗️ИИБ ҲОДИМИ МЕНГА ҚОВОҒИНИ СОЛИБ МУОМАЛА ҚИЛДИ..

⚡️САВОЛ;

Мен бир танишимни иши билан боғлиқ ҳолат бўйича ИИБ ҳодими билан муомала қилишимга тўғри келиб қолди. Ўша ҳодим менга қовоғини солиб муомала қилди. Уни шунга ҳаққи борми ?

⚡️ЖАВОБ;

"Ички ишлар органлари тўғрисида"ги 407-сон Қонуннинг 8-моддасида, фуқароларга инсон қадр-қимматини камситадиган тарзда муомалада бўлиш ички ишлар органи ходимига тақиқланиши белгиланган. Шунингдек, 20.01.2023 йилдаги ПҚ-10-сон Президент қарори билан тасдиқланган илова хужжатида, Ички ишлар органлари ҳодимлари фуқаролар билан мулоқотда хушмуомала, камтар ва босиқ бўлиши, ижтимоий келиб чиқиши, иқтисодий аҳволи ва бошқа омиллардан қатъи назар, ҳеч бир шахс камситилиш ёки афзал кўрилиши мумкин эмаслиги кўрсатилган.

✏️ Энди саволингизга қайта юзланамиз. Агар ўша Сиз билан гаплашган ИИО ҳодими Сизга фақат қовоғини солиб муомала қилган бўлса, у тақиқланган иш қилди дегани эмас. Агар хам қовоғини солиб, хам қўпол муомала қилган бўлса унда у тақиқланган ҳаракатни бажарган бўлади.

✏️ Сиз саволда айнан қовоғини солиб муомала қилиши мумкин ёки мумкин эмаслигини сўрагансиз. Жавобимиз эса мумкин. Нега мумкин деганда, балки ўша ҳодимни табиий туриши шундайдир. У ҳодим фақат Сизга эмас, бошқалар билан гаплашганда хам қовоғини солиб турар. Балким тўйидан олдин учрашувга хам ўша қиёфада чиққан бўлиши мумкинку. Кимлардир қовоғини солиб хам яхши гапириши мумкин. Яна кимлардир кулиб туриб хам сўкина олади. Айтмоқчи бўлганимиз, фуқаролар билан мулоқот пайтида ИИО ҳодимлари манашундай қиёфада туриши керак деган намуна йўқ. Қўполроқ ва соддароқ айтганда ИИО ҳодимлари қовоғини солган вақтида ўша расмга қараб юзини тўғрилаб оладиган намунавий башара йўқ. Ҳодим қандай бўлса шундай туриши мумкин. Сизга туриши ёқмаганлиги уларнинг муаммоси эмас. Сиз хам ўша вазиятда унга фариштадек кўринмаган бўлишингиз мумкинку. Гувоҳи бўлганингиздек, қонунчиликда бундай ҳодимларнинг фуқаролар билан қўпол муомалада бўлмаслиги кераклиги кўрсатилган. У ерда қовоқ, қош, киприк, соч кабилар бошқаларга қандай кўриниши кераклиги бўйича гап кетмаяпти.

✏️ Биз саволларга айнан жавоб беришга ҳаракат қиламиз. Савол қандай бўлса жавоб хам саволга қараб бўлади. Биз кимнидир тарафини олиш ёки кимнидир қоралаш нийятида эмасмиз. Биз ҳолислик тарафдоримиз ва мақсадимиз тарози палласини тенг ушлаб туриш. Агар бундай услуб кимгадир ёқмаса ундайлар учун каналимизни кузатиш мажбурий эмас...
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 15 Dek, 23 da maqola yozgan. | 120 ko'rilgan