33 ёшдан кейин фарзанд кўрган аёллар кўпроқ яшайди
✍️ Шифокор Шерали Суннатуллаев:
Бостон университети қошидаги тиббиёт мактаби олимлари 30 ёшгача туққан аёллардан кўра, 33 ёшдан кейин табиий йўл билан фарзанд дунёга келтирган аёллар кексалик ёшига етишга имкониятлари кўпроқ бўлишини аниқлашди.
Олимлар узоқ умр кўрган 551 оилани ўрганиб чиқишди. Тадқиқот натижаларига кўра, 33 ёшдан кейин она бўлганлар 29 ёшгача она бўлганлардан кўра кўпроқ 95 ёшга етган.
Катта ёшда она бўлиш қобилияти аёлнинг репродуктив тизими секин қаришидан далолат беради, деган хулосага келган олимлар.