88 ko'rilgan
❓"Кесарча" йўли билан фарзанд кўрган аёлга табиий туғуруқ ман этиладими?

Кесарча кесиш амалиёти орқали фарзандли бўлган аксарият аёллар кейинчалик табиий туғуруқнинг имкони йўқ, деб ўйлайди.

 Бу нотўғри. Боиси, дунё тиббиётида тўпланган тажрибага кўра, оператив усул орқали фарзанд кўрган аёлларнинг аксариятида кейинчалик табиий туғуруқ меъёрий кечиши тасдиқланган

 Агар аёлда биринчи кесарча кесиш операцияси ўтказилган бўлса, она ва ҳомила саломатлиги учун ҳеч қандай қарши кўрсатмалар бўлмаса, табиий йўл билан туғиш мумкин. Аммо бачадонда 1 та чандиқ бўлган аёл табиий йўл орқали туғаётганда, ҳомила ва онанинг ҳолати мониторинг қилиниши ва шошилинч акушерлик ёрдамга тайёр бўлиш лозим.

 Яна шуни таъкидлаш керакки, жарроҳлик йўли орқали фарзанд кўргандан кейинги ҳомиладорлик икки йилдан сўнг бўлиши мақсадга мувофиқ.
Bu mavzu Sog`lik va salomatlik bo'limida 15 Noy, 23 da maqola yozgan. | 88 ko'rilgan