136 ko'rilgan
❗️КРЕДИТГА ОЛИНГАН УЙНИ СОТСА БЎЛАДИМИ ?

⚡️САВОЛ;

Мен ипотека шартномаси асосида кредитга уй олган эдим. Хозирги эхтиёжимдан келиб чиқиб уйни сотмоқчи бўлсам, менга бир танишим уйни кредитини тўлаб бўлмагунимча буни иложи йўқ эканлигини айтябди. Шу тўғрими ?

⚡️ЖАВОБ;

Амалиётда кредитга олинган уйлар олинган кредитнинг таъминоти сифатида гаровга олинади. Яъни, ўртада тузилган гаров шартномасига асосан то кредит қарздорлиги тўланмагунча ўша олган уйингизга банклар томонидан сотиш учун тақиқ қўйилган бўлади.

❗️Нима қилиш мумкин ?

✅ “Ипотека тўғрисида”ги қонуннинг 26-моддасида,➖ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича гаровга қўйилган мол-мулк, агар ипотека тўғрисидаги шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ипотекага қўювчи томонидан сотиш, ҳадя этиш, айирбошлаш орқали ёки ўзгача усулда фақат ипотекага олувчи (Банк) нинг розилиги билан тасарруфдан чиқарилиши мумкинги кўрсатилган. Яъни, агар банк Сизга мабодо ўша уйни сотишингиз учун ёзма равишда расман розилик берса, шунда уйни сотишингиз мумкин бўлади лекин, амалда банклардан бундай розиликни олишдан кўра ойга пиёда бориб келиш усонроқ.

❗️ Демак имкони йўқ эканда ?

✅ Фуқаролик кодекси 322-моддасида қарзни бошқа шахсга ўтказиш деган нарса бор. Агар кредит берган банк розилик берса, шу ипотека кредитини бошқа бир тўловга лаёқатли шахсга (янги қарздорга, ёки Сиз сотмоқчи бўлган ўша одамга) ўтказиш мумкин.

❗️Бу қандай бажарилади ?

✅ Бунда Сиз билан банк ўртасида тузилган шартномага ўзгартириш киритилади ва шартнома бўйича Сизни зиммангизда бўлган барча мажбуриятлар ўша шахсга ўтади вассалом. Банкларнинг шу шартга рози бўлиш эхтимоли йўқ эмас.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 15 Dek, 23 da maqola yozgan. | 136 ko'rilgan