❗️СИЗНИ АВТОМАШИНАНГИЗНИ КИМЛАР ИШОНЧНОМАСИЗ БОШҚАРИШИ МУМКИН ?
⚡️САВОЛ;
Мени автомашинамни амакимни ўғли бошқариши учун мен унга ишончнома беришим шартми ?
⚡️ЖАВОБ;
Президентнинг 09.09.2019 йилдаги ПФ-5816-сон Фармонига кўра, 2019 йил 1 октябрдан — транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисида кўрсатилган транспорт воситаси эгасининг яқин қариндошлари (ота-она, эр (хотин), болалар, ака-укалар, опа-сингиллар) ўртасида транспорт воситасидан фойдаланиш ва бошқариш тўғрисидаги ишончномани талаб қилиш бекор қилинган.
Юқоридаги асос бўйича амакингизни ўғли Сизни яқин қариндошларингиз тоифасига киритилмайди. Шу сабабли у Сизни автомашинангизни бошқариши учун унга Сиз ишончнома беришингиз керак бўлади. Яқин қариндошларингиз автомашинангизни бошқариши учун эса уларни ФИОси суғурта полисингизда кўрсатилса бўлди. Уларга алоҳида ишончнома беришингиз шарт эмас.
✏️ Яқин қариндошлардан ташқари ҳар қандай қариндошлар, масалан аммани ўғли, холани ўғли, тоғани ўғли, Зухрапони қизи ва, ва, валарнинг ўғиллари ва қизлари хам, хаттоки ўзлари хам Сизни автомашинангизни бошқариши учун Сиз уларга алоҳида ишончнома беришингиз талаб этилади..