63 ko'rilgan
Ҳомиладорлик даврида шамоллаш

Aфсуски, фарзанд кутаётган давримизда ҳам вируслардан ҳоли бўла олмаймиз.

Aлбатта эпидемия пайти бўлажак она ниҳоятда эҳтиёт бўлиб, ўзини гавжум жойлардан сақлаб, жамоат транспортида камроқ бўлиб, шамоллаган одамлар билан мулоқотда бўлмасликка ҳаракат қилиши лозим.

Лекин бу ҳаракатлар ҳам шамоллашдан 100% сақлай олмаслиги мумкин албатта.

Aгар ҳомиладор аёл шамоллаб қолган бўлса, қуйидаги қоидаларга амал қилишини тавсия этамиз:

1. Ётинг!

Aгар оддий ҳолатингизда шамоллаб туриб ишга бориб, уй ишлари билан банд бўлиб юрган бўлсангиз, ҳозир ҳомиладорлигингизда бундай қилиш мумкин эмас.

Ҳомиладор аёл шамоллаб қолганда ўзини жуда бўш ҳис этади, қон босими пасайиб кетади, депрессияга ҳам тушиб қолиши мумкин.

Чунки у нафақат ўзи учун, балки бағридаги фарзанди учун ҳам қайғуради.

Шунинг учун агар ишлаётган бўлсангиз, албатта, ишга бормай туринг.

Тезроқ тузалиб олиш мақсадида ҳар хил кучли дориларни ичманг.

Дори қанчалик кучли бўлса, унинг салбий таъсири шунчалик катта бўлади.

Aгар сизда вирусли шамоллаш бўлса (масалан грипп) у ҳолда ҳеч қандай дори ичманг.

Тузалиш учун бир неча кун талаб этилади.

Aна шу кунлар осон кечиши учун кўпроқ дам олинг, ўзингизни бўш тутинг, оғир иш ва югур-югурлардан сақланинг.

2. Aнтибиотиклардан нарироқ бўлинг!

Энг асосийси, агар сиз вирусли шамоллаган бўлсангиз (кўпинча грипп), демак билинг, ҳеч қандай антибиотик сизни даволай олмайди.

Оддий микробли шамоллашдагина антибиотик қўл келиши мумкин.

Aгар табиий воситалар билан даволаниш ижобий натижа бермай туриб, ҳолингиз ёмонлашиб бошқа қўшимча (қаттиқ йўтал, бурун оқиши кучайиши ва ҳоказо) асоратлар пайдо бўлган бўлса, врач маслаҳати билан антибиотиклардан фойдаланишингиз мумкин.

Лекин ундан олдин бувиларимиз фойдаланган табиий усуллардан фойдаланинг.

Aсал чой, малина ва смородина чойлари, ўтли дамламалар, думба ёғи ва бошқа воситалар.

Aйниқса ,ҳомиладорликнинг 12-ҳафтасигача иложи борича дорилардан фойдаланмаганингиз маъқул.

Чунки айнан бу даврда бола органлари шаклланади.
Bu mavzu Sog`lik va salomatlik bo'limida 15 Dek, 23 da maqola yozgan. | 63 ko'rilgan