❓Бола киндиги неча кунда тушиши керак?
Боланинг киндик қолдиғи одатда 10 см.гача бўлган узунликда бўлади. Боланинг киндиги нормада 3-15 кунда тушади.
✅ Боланинг киндик соҳаси доимо қуруқ ва тоза бўлиши лозим. Киндик ўз-ўзидан тушади, ҳеч қачон туширишга ҳаракат қилинмайди. Стерилланган сув ёки қайнатилган сув билан тозалаб, ҳавода қуритиш тавсия этилади.