Бачадон найларини боғлаш нима дегани?
Бачадон найларини боғлаш – бу жаррохлик муолажаси бўлиб, бунда бачадоннинг фаллопий найлари (тухум йўллари) хар икки томондан қисиб қўйилади ва қўшимча кесилади. Натижада, тухум ҳужайраси бачадонга кириш имкониятини йўқотади ва сперматозоидлар бу каналлар бўйлаб ҳаракатлана олмайди.
Бачадон найларини боғлаш - аёлларни стерилизацияси хам деб аталади ва контрацепциянинг энг ишончли усули хисобланади – аёл киши бепушт бўлиб қолади. Бу ташрих шунингдек, тухумдон саратони ривожланиш хавфини кескин камайтиради.
Бачадон найларини боғлаш кимда амалга оширилади?
Ташрих учун кўрсатмалар шартлари қонун билан белгиланган бўлиб, улар қуйидагилар:
• Ихтиёрий розилик.
• Аёлнинг ёши 35 ёшдан катта бўлиши.
• Агар аёл 35 ёшдан кичик бўлса, камида иккита фарзанди бўлиши.
• Тиббий кўрсатмалар: буларга юрак-қон томир, эндокрин, асаб, қон яратиш тизимлари, нафас олиш, овқат ҳазм қилиш ёки кўриш органларининг турли жиддий касалликлари, руҳий касалликлар, саратон ва силнинг айрим шакллари киради. Уларнинг комбинацияси аёлнинг аҳволини сезиларли даражада ёмонлаштириши мумкин.
Бачадон найларини боғлаш нимаси билан хавфли?
Ҳар қандай жарроҳликда бўлгани каби, бу муолажада хам асоратлар пайдо бўлиши мумкин. Камдан кам бўлсада, улар ҳақида билишга арзийди:
• Анестезияга реакция: аллергия ёки анестезия препаратларининг ножўя таъсири;
• Жарроҳлик иши пайтида ичаклар, сийдик пуфаги ёки қон томирларининг тасодифий шикастланиши;
• Операциядан кейинги жарохатнинг инфекцияланиши, унинг битишини чўзилиши, келоид чандиқлар пайдо бўлиши.
• Соғайгандан кейин қорин ёки кичик чаноқ сохасидаги оғриқлар. Улар ташрихдан кейинги битишмалар (спайкалар) ва қон оқими холатини бузилишидан ривожланиши мумкин;
• Бачадон найларидаги ҳомиладорлик – бу бачадондан ташқари (эктопик) хомиладорликнинг кенг тарқалган тури хисобланиб, уруғлантирилган тухум хужайранинг фаллопий найчасига ёпишишидан ривожланади. Хомиланинг нормал ривожланиши учун шароит етарли бўлмагани сабабли у найларни ёрилиши ва қон кетиш билан асоратланади.
Бачадон найларини боғлаш қандай амалга оширилади?
Операция хайз циклининг исталган вақтида амалга оширилади. Туғруқдан кейинги илк давр оптимал хисобланади. Негаки бунда бачадон хали охиригача қисқармаган бўлади ва киндик сохасида жойлашиб, врач учун бачадон найларига етиб бориш осон бўлади. Бошқа ҳолларда бачадон ва унинг ортиқлари қов суяги ортида жойлашгани учун қийинчилик туғдиради.
Jinsiy Faktlar
Jinsiy Maslahatlar