❗️АНОНИМ МУРОЖААТ НИМА ДЕГАНИ ?
"Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун"га кўра
➖аноним мурожаат — жисмоний шахснинг фамилияси (исми, отасининг исми), унинг яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар ёки юридик шахснинг тўлиқ номи, унинг жойлашган ери (почта манзили) тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилмаган ёхуд улар ҳақида ёлғон маълумотлар кўрсатилган мурожаат, шунингдек уни идентификация қилиш имкониятини бермайдиган электрон мурожаат ёхуд имзо билан тасдиқланмаган ёзма мурожаат хисобланади.
❗️Мазкур қонуннинг 29-моддасига асосан, аноним мурожаатлар кўриб чиқилмайди.
✏️ Мени ташлаб кетганинг учун исм фамилиямни кўрсатмасдан устингдан ариза бериб ишингдан бўшаттирвораман деб юрганлар бўлса режани "Отмен" қилиб қўяверинг. Чунки фойдаси йўқ. Бундай аризалар кўриб чиқилмайди..