145 ko'rilgan
❗️Ҳадя қилинган мол-мулк шахснинг хусусий мулки хисобланади!

⚡️Савол;

2014 йилда оила қурганман. 2021 йилда ажралишганмиз. Никоҳ давомида, яъни 2017 йилда отам менга ҳадя қилган Кобалт русумли автомашина бор. Собиқ турмуш ўртоғим ўша автомашинадан улуш талаб киляпти. Уни шунга ҳаққи борми?

⚡️Жавоб;

Оила Кодексининг 25-моддасига асосан, эр ва хотиннинг никоҳ давомида ҳадя, мерос тариқасида ёки бошқа бепул битимлар асосида олган мол-мулки улардан хар бирини ўз шахсий мулки ҳисобланади. Шунга кўра, турмуш ўртоғинингиз машинадан улуш талаб қила олмайди. Агарда автомашинани ҳадя эмас шунчаки олди-сотди шартномаси асосида олганингизда, унда улуш талаб қилиши мумкин эди.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 15 Dek, 23 da maqola yozgan. | 145 ko'rilgan