120 ko'rilgan
❗️СУДЛАНГАНЛИК ҲОЛАТИ ҚАЧОН ТУГАЛЛАНГАН ХИСОБЛАНАДИ ?

 Жиноят кодексининг 78-моддасига асосан, шахснинг судланганлик ҳолати қуйидаги пайтларда тугалланади:

✅ шартли ҳукм қилинганларга нисбатан — синов муддати тугаган кундан бошлаб;

✅ мажбурий жамоат ишлари, хизмат бўйича чеклаш ёки интизомий қисмга жўнатиш тарзидаги жазоларини ўтаб чиққач;

✅ жарима жазоси ижро этилган кундан кейин, шунингдек муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки ахлоқ тузатиш ишлари жазолари ўталганидан кейин бир йил ўтгач;

✅ озодликни чеклаш жазоси ўталганидан кейин — икки йил ўтгач;

✅ беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин — тўрт йил ўтгач;

✅ беш йилдан ортиқ, лекин ўн йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин — етти йил ўтгач;

✅ ўн йилдан ортиқ, лекин ўн беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин — ўн йил ўтгач.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 15 Dek, 23 da maqola yozgan. | 120 ko'rilgan