❓Сохта ҳомиладорлик касаллиги қандай касаллик?
✍ Шифокор Фаррух Шерназаров:
✅ Сохта ҳомиладорлик - бу психик феномен бўлиб, аёл ўзини ҳомиладор деб ҳисоблайдиган патологик ҳолат.
Белгилари:
✔️ Ҳайз даврининг тўхташи;
✔️ Токсикоз белгилари (кўнгил айниш, қайт қилиш, баъзи маҳсулотларни истеъмол қилиш);
✔️ Сут бези катталашиши;
✔️ Қорин катталашиши;
✔️ Вазн ортиши;
✔️ Ҳомила қимирлашининг сезилиши;
✔️ Ёлғон тўлғоқлар:
Даволаш:
✔️Психотерапевт кўриги
✔️Гипноз
✔️Қонда гормонларни нормаллаштириш
✔️Асабийлашиш, қўрқувни камайтирадиган дорилар қабул қилиш!