86 ko'rilgan
❓Ҳомиладорликнинг нечанчи ҳафтасидан кальций қабул қилиш керак?

✍️ Шифокор Нозима Ўринова:

✅ Ҳомиладорликда ҳар бир дақиқа аҳамиятли бўлади. Бунинг сабаби бола тинимсиз ривожланишда бўлади. Ушбу даврда бола ривожланиш учун барча витамин ва минералларни, қурилиш материали ҳисобланган оқсил моддаларини она организмидан олади.

☑️ Кальций препаратларини қабул қилиш қанча эрта бошланса, шунча фойдали ҳисобланади. Чунки биринчи уч ойликда ҳомила суяк тўқималарининг ривожланиши кузатилади.

 Ҳомиладорлик даврида фақатгина кальций препаратларига ишониб қолмасдан, овқат рационига ҳам кальцийга бой маҳсулотларни киритиш лозим. Сут маҳсулотлари, қатиқ, творог, пишлоқ, тухум, дуккаклилар ва денгиз маҳсулотлари кальцийга бой ҳисобланади.
Bu mavzu Sog`lik va salomatlik bo'limida 15 Dek, 23 da maqola yozgan. | 86 ko'rilgan