103 ko'rilgan
❓Ҳомиладор аёлларда кўриш ўткирлиги паст бўлса, табиий туғуруққа рухсат бериладими?

✍ Шифокор Нозима Ўринова:

✅ Туғуруқ жараёнида кўриш ўткирлигинг тушиб кетиши бу миопияга боғлиқ эмас, балки кўзни ўраб олган пардаларга боғлиқ.

✅ Кўзнинг диаметри  нормада 23-24 мм бўлади. Бунда ҳар 1 ммга ўсиш кўзнинг -3 га ўзгаришини англатади.

✔️ Масалан сизда кўриш ўткирлиги -6 деб олайлик, бунда кўзнинг диаметри 26 мм бўлади, яни кўз пардалари чўзилган. Бу ҳолларда туғуруқ жараёнига рухсат берилмайди ва фақат кесар кесиш йўли билан туғишга кўрсатма берилади.

✅ Хулоса қилиб шуни айтамизки, кўриш ўткирлигинг қандайлиги билан туғуруқ жараёнини белгиламаймиз, балки кўзни ўраб турувчи пардаларнинг ҳолатига эътибор беришимиз керак. Буни эса албатта офтальмолог шифокор текшириб аниқлайди.
Bu mavzu Sog`lik va salomatlik bo'limida 15 Dek, 23 da maqola yozgan. | 103 ko'rilgan

O'xshash maqolalar bilan tanishing