121 ko'rilgan
❓Ҳомиладор аёлларда биринчи ультра товуш қачон ўтказилади?

✍️ Шифокор Нозима Ўринова:

✅ Одатда, биринчи ултьра товуш текшируви ҳомила 11-12 ҳафталик бўлганда ўтказилади.
✅ Биринчи текширувда қуйидагилар ҳолатлар аниқланади:

▪️Ҳомиланинг юрак уриши текширилади.
▪️Ҳомиланинг неча ҳафталигига қараб, шифокорлар тахминий туғуруқ вақти айтишади.
▪️Ҳомиланинг сони аниқланади.
▪️Ҳомиланинг ҳолати, жойлашуви,  яъни бачадондан ташқари ҳомиладорлик бор йўқлиги аниқланади.
▪️Генетик нуқсонлар текширилади. Даун синдроми, туғма юрак нуқсонлар, жисмоний нуқсонлар билан туғилиш хавфи бор-йўқлигини билиш учун энса суяги ҳам текширилади.
▪️Ҳомиладорларга эслатма: текширув вақтида сийдик пуфаги тўла бўлиши лозим!

 
Bu mavzu Sog`lik va salomatlik bo'limida 08 Noy, 23 da maqola yozgan. | 121 ko'rilgan