52 ko'rilgan
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, футбол бўйича спорт мусобақалари ўтказилаётган вақтда томошабинлар (мухлислар):

▫️жамоат тартиби ва ахлоқ нормаларига риоя этишлари;

▫️спорт иншоотининг жиҳозларига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишлари;

▫️ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилишлари;

▫️бошқа жамоаларнинг мухлисларига нисбатан қўпол муносабатда бўлмасликлари;

▫️бошқаларга нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлишлари, атрофдагиларга хавф соладиган ҳаракатларни содир этмасликлари;

▫️шубҳали предметлар ва буюмларни кўрганда, шунингдек тутун ёки ёнғин содир бўлганда зудлик билан спорт иншооти маъмурияти ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига хабар беришлари;

▫️фавқулодда вазиятлар юзага келганда тартибни сақлашга масъул шахслар кўрсатмасига асосан ҳаракат қилишлари;

▫️давлат рамзларига, шунингдек Ўзбекистон Футбол федерацияси, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси, клублар ва жамоаларнинг рамзларига ҳурмат билан муносабатда бўлишлари шарт.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 13 Dek, 23 da maqola yozgan. | 52 ko'rilgan