135 ko'rilgan
❗️ТЕЛЕГРАМИМГА БОШҚА ШАХС УЛАНИБ ОЛИБДИ..

⚡️САВОЛ:

Бир танишим менга билдирмасдан телефонимдан фойдаланиб телеграмимга уланиб олибди ва бошқалар билан ёзишган ёзишмаларимни ўзига скреншот қилиб энди уни махалламизни гурухига тарқатаман деб мени қўрқитяпти.  Ҳозирда уни устидан қаергадир шикоят қилишга хам қўрқяпман, сабаби уни қўлида мени ўта шахсий ёзишмаларим хам бўлиши мумкин. Агарда уни устидан судга ариза берсам қонун бўйича унга қандай жавобгарлик қўлланиши мумкин ?

⚡️ЖАВОБ:

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 46-моддасига асосан, фуқароларнинг тиббий ёки тижорат сирларини, ёзишма ва бошқа хабарлар, нотариал ҳаракатлар, банк операциялари ва жамғармалар сирларини, худди шунингдек фуқарога, унинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига маънавий ёхуд моддий зарар етказиши мумкин бўлган бошқа маълумотларни ошкор этиш, — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмидан икки бараваригача, мансабдор шахсларга эса — икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади деб кўрсатилган.

➖Шунингдек:

Жиноят кодексининг 143-моддасига асосан, хат-ёзишмалар, телефонда сўзлашув, телеграф хабарлари ёки бошқа хабарларнинг сир сақланиши тартибини қасддан бузиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилгандан кейин содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

✏️ Қўрқиш керак эмас. У Сизни телеграмингизга уланиб, Сизни ёзишмаларингизни скреншот қилиб олишга қўрмаган, нега энди Сиз уни устидан шикоят қилишга қўрқишингиз керак. Телеграмингиз орқали кимгадир "Сани ман севаман биласан, биласан аммо ёндирасан" деб ёки "Бир кунгина бир кун ҳолос, келгин мени бағринга бос" деб ёзган бўлсангиз хам ва ўша ёзишмаларни у скреншот қилиб олган деб ўйласангиз хам чўчиманг! Сиз шикоят қилинг ва шикоят қилган органингиз ҳодимлари масаланинг оптимал ечимини топишади.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 12 Dek, 23 da maqola yozgan. | 135 ko'rilgan