❗️Ўқитувчи дарс жараёнида ўқувчини уриб, шахсиятига тегса қонунчиликда қандай чоралар бор?
@Yurist_Xizmati 4281-савол:
Assalomu aleykum. O'qituvchi dars jarayonida 6-sinf o'quvchisini urib, shaxsiyatiga tegsa qonunchilikda qanday choralar qo'llaniladi?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
❗️Педагогнинг болаларни ҳақорат қилиши ва уларга қўл кўтариши ҳуқуқ ва аҳлоқ мезонларига мос келмайди.
Бу вазиятда ўша шахсни Меҳнат кодекси 161-моддаси иккинчи қисми бешинчи банди билан (ходимнинг ўз меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол равишда бузганлиги) ишдан бўшатиш мумкин.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 31-августдаги 282-сон буйруғига 1-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидалари 13-бандига кўра ўқитувчиларга ўқувчилар билан муносабатда ўқувчиларни жазолаш мақсадида уларга нисбатан жисмоний куч ишлатиш ёки руҳий тазйиқ ўтказиш ҳолатларига йўл қўйилмайди.
☝️Айнан шу қоидага кўра ўқувчига тазйиқ ўтказмаслик (гарчи қўл кўратмаса-да, у билан урушмаслик) ўқитувчининг мажбуриятларидан бири ҳисобланади. Эътибор берган бўлсангиз, МК 161-моддасида меҳнат интизомини бир марта қўпол равишда бузиш ҳолати келтирилган.
Ушбу кодекс 162-мододасига мувофиқ ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишга олиб келиши мумкин бўлган меҳнат мажбуриятларининг бир марта қўпол равишда бузилишлари рўйхати:
ички меҳнат тартиби қоидалари;
ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда ташкилот мулкдори ва раҳбари ўртасида тузилган меҳнат шартномаси, шунингдек ходим ва иш берувчи ўртасидаги меҳнат шартномаси;
ўзига нисбатан интизом тўғрисидаги уставлар ва низомларнинг амал қилиши татбиқ этиладиган айрим тоифадаги ходимларга нисбатан қўлланиладиган интизом тўғрисидаги уставлар ҳамда низомлар билан белгиланади.
♂️ Шунга кўра ўқитувчиларга қўл кўтармаслик ва уларни ҳақорат қилмаслик мажбурияти ММТВ 282-сон буйруғида қайд этилган.
✅ Демак, бу ҳолатда ўқитувчини ишдан бўшатиш ҳуқуқий асосга эga