85 ko'rilgan
ЎРТА МАХСУС ЎҚИТУВЧИ ДАРС БЕРИШИ МУМКИНМИ?

@Yurist_Xizmati 3719-савол:

Assalomu alekum. Sizlarga savolim quyidagicha. Diplomiga oʻqituvchi deb yozilgan oʻrta maxsus malumotliga dars berish mumkinmi? 20 yildan beri maktabda ishlayman 2016-yilda dars olganman. 2018-yil malaka oshirishga ham bordim. 3 yildan beri menga dars berilmaydi. 0,5 st labarantlikda ishlayapman. Lekin sherigim ham oʻrta maxsus 16 soat darsi bor. Meniyam dars talab qilishga haqqim bormi. Raspublika prakraturasiga murojaat qilmoqchiman. Murojaat qilsam boʻladimi?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

✅ Дарс бериш мумкин деб ҳисоблаймиз.

Қаранг! Халқ таълими вазирлигининг 07.12.2019 йил 393-сонли буйруғига асосан мактабга педагог ходимларни ишга қабул қилишда қуйидаги мезонларга риоя қилиш лозим:

      Бошланғич синф ўқитувчиси лавозимига - бошланғич таълим ихтисослиги бўйича камида ўрта махсус педагогик маълумот ёки камида бакалавр даражасидаги олий маълумот ва бошланғич таълим ихтисослиги бўйича дарс бериш ҳуқуқи билан касбий қайта тайёрлов курсини тугатган мутахассислар;

      Фан ўқитувчиси лавозимига - фан йўналишига тўғри келувчи камида бакалавр даражасидаги олий педагогик маълумот ёки камида бакалавр даражасидаги олий маълумот  ва фан йўналишига тўғри келувчи педагогик фаолият юритиш ҳуқуқи билан қайта тайёрлов курсини тугатган мутахассислар.

✅ Шунга кўра, сизнинг мутахассислигингиз бошланғич таълимга оид бўлса, сизга бошланғич синфлардан дарс ажратса бўлади.

❗️Бироқ, бунда бир қатор қоидаларга риоя қилиш лозим. “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низом (рўйхат рақами № 3271) 15-бандига асосан олий маълумотли ўқитувчилар билан таъминлангунига қадар ўрта махсус, профессионал маълумотга эга ўқитувчилар ҳам тарификация асосида дарс бериши мумкин.

 

Аммо, бунда низомнинг 15-бандидаги кўрсаткичлар инобатга олинади. Мазкур кўсаткичларга мувофиқ дарс соатларини тақсимлашда ўқитувчининг эришган ютуқлари (бунда ўқувчиларининг олимпиадаларда олган ўринлари, чет тили бўйича олинган сертификатлар, кўрик танловларда иштироки ва бошқалар) ҳамда малака тоифаси, маълумоти кабилар инобатга олиниши лозим.

Шунингдек, юқоридаги низомнинг 16-бандида кўрсаткичлар кетма-кетлик асосида устунликка эга бўлган ўқитувчиларга дарс соатларининг максимал миқдорлари белгиланиши тавсия этилиши айтилмоқда. Бу кўрсаткичлари юқори ўқитувчига максимал дарс бериш шарт дегани эмас. Дарс соатлари мактабда шу фан бўйича мавжуд дарс соатларига, шу фандан дарс берувчи ўқитувчилар сонига, уларнинг кўрсаткичларига қараш лозим.

✅ Шунга кўра, мактабда мавжуд дарс соатлари бўлганда юқоридаги мезонлар бўйича сиз ҳам дарс олишингиз мумкин.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 20 Noy, 23 da maqola yozgan. | 85 ko'rilgan