68 ko'rilgan
АЁЛИНГИЗ ЎҚИТУВЧИ БЎЛСА

Ҳурматингиз доим билар фарз,

Устингиздан ҳеч қилмайди арз,

Газ, светдан бўлмайсиз ҳеч қарз,

Аёлингиз ўқитувчи бўлса.

Ҳаётингиз бахтга қурасиз,

Ширин ҳаёт завқин сурасиз,

Пишир, куйдир қилиб турасиз,

Аёлингиз ўқитувчи бўлса.

Мушфиқ она, у суюкли ёр,

Ўқимишли, зиёли, ҳушёр,

Икки уч ҳил, «Тоифаси» бор,

Аёлингиз ўқитувчи бўлса.

Ишқ муҳаббат бўлмайди тилда,

Меҳр-у,вафо бўлсин ҳар дилда,

«Малакаси» ошар беш йилда,

Аёлингиз ўқитувчи бўлса..

Асли юрак бўлмайди ҳиссиз,

Йил бўлмайди баҳор, ёз, кузсиз,

Бахтлилардан биттаси сизсиз,

Аёлингиз ўқитувчи бўлса.
Bu mavzu Oila va turmush bo'limida 09 Dek, 23 da maqola yozgan. | 68 ko'rilgan