#Mulohaza
Кутилган бахт — кутилмаган вақтда келади;
Баъзан тақдирга тан беришни ҳам ўрганиш керак, қалб хотиржамликка эришса, тақдирдаги муаммолар ҳам сизга тан беради;
Инсонга ўзи ҳақида гапириш ва эшитиш ҳамиша ёқимли ва қизиқарлидир. Ўзингиз ҳақингиздаги фикрлар қизиқарлими? Унда аввал ўзгаларни тинглашни билинг;
Одатда атрофдагилар ҳақида кўп нарса биламан, деб ўйлаймиз, лекин аслида ўзимиз ҳақимизда деярли ҳеч нарса билмаймиз;
Ўз ҳаётингизни ўзгаларникига солиштирманг, чунки у ўз ҳаётингиздир;
Агарда тун зулмати бўлмаганида ой ва юлдузлар бу қадар гўзал кўринмас эди;
Кўз олдингизда ботқоқдан нилуфар униб турса-ю, мусибатларингиздан ҳикмат ахтара олмайсизми?
Сукут — шовқин-суроннинг сийратидир;
Сиз кимни мукаммал дея оласиз? Ой юзида доғлари бор ягона жисм эмас, қуёшнинг юзида ҳам доғлари бор;
Ер шари думалоқ. Якунига етган манзиллар аслида сиз учун бошланиши бўлиши мумкин