197 ko'rilgan
Мактаб директорининг ўзи ҳам "директор жамғармаси"дан моддий ёрдам олишга ҳақлими?

@Yurist_Xizmati 4279-савол:

Ассалому-алайкум юрист канали  ходимлари. Сизларга саволим куйдагича:  Мен мактаб директориман колаверса Вазирлар Махкамасининг 2019  йил 30 сентябрдаги 823-сонли карори билан тасдикланган Умумий урта таьлим муассасалариннг урнак курсатган ходимларини рагбатлантиришнинг директор жамгармасини ташкил этиш ва унинг маблагларидан фойдаланиш  тартиби тугрисида Низом талабларидан келиб чикиб мактабда фаолият курсатаетган Ишчи гурухи раисиман. Ушбу Низомнинг 33-бандида курсатилган мезонга  мос келган такдирда жамгарма маблагларидан моддий ердам олишим мумкинми ? Мактаб буйрукларини экспертизадан утказишга хизмат курсатувчи Е- хукукшунос  туман адлия булими  хукукшунослари мактаб директорларига моддий ердам факат М ва МТБ томонидан курсатилади деб хулоса беришмокда. Ушбу холатга атрофлича ойдинлик киритишда батафсил маьлумот беришларингизни сурайман. Жааоб учун олдиндан ташаккур.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Ходимларга моддий ёрдам мактабларда директор жамғармасидан берилади. Моддий ёрдам олиш учун ходим шу ташкилотда меҳнат шартномаси асосида ишлаши ва моддий ёрдам олиш учун асос бўладиган ҳолатлар содир бўлишининг ўзи етарли.

Яъни ходим меҳнат таътилида, малака оширишда ёҳуд вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даврида бўлиши унинг моддий ёрдам олиш ҳуқуқини чекламайди.

Бунда Вазирлар Маҳкамасининг 02.08.2022 йилдаги 425-сон қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг 30.09.2019 йилдаги 823-сон қарори 33-бандига ўзгартириш кирилган.

Унга кўра умумтаълим муассасалари ходимларига моддий ёрдам календарь йил давомида икки лавозим маоши (ўқитувчининг тариф ставкаси) миқдоригача:

•  ходимнинг ўзи ва яқин қариндоши (отаси, онаси, турмуш ўртоғи, фарзанди) вафот этганда;

•  оғир касалликка чалинганда;

•  ходим табиий офатдан зарар кўрганда кўрсатилади.

Қоиданинг мазмунига кўра ходим мактабда меҳнат шартномаси асосида ишлаётган даврда юқоридаги ҳолатлар содир бўлса, директор жамғармасида маблағ етарли бўлган тақдирда ходим 2 лавозим маоши миқдорида моддий ёрдам олишга ҳақли.

☝️Мана шу қоидага кўра ходим 1 календар йилида жами 2 лавозим маошигача моддий ёрдам олиши мумкин. Бунда ходимга моддий ёрдам бериш бўйича ишчи гуруҳ қарори асосида директор буйруқ чиқаради.

Агар тиббий хулосада ходимнинг касаллиги оғир эканлиги қайд этилган бўлса, ходим моддий ёрдам олишга ҳақли. Шунга кўра сиздаги вазиятда ҳам касаллик оғир эканлиги тиббий хулосада кўрсатилган бўлса, унда моддий ёрдам олишингиз мумкин.

Ушбу низомнинг 34-бандида “умумтаълим муассасаси раҳбарига Жамғарма маблағлари ҳисобидан моддий рағбатлантириш юқори турувчи ташкилот тавсияси асосида берилиши мумкин” деган қоида бўларди.

❗️Бироқ бу қоида Вм 425-сон қарор билан бекор қилинган.

✅ Шунга кўра, юқоридаги асослар бўлганда, директор ҳам моддий ёрдам олишга ҳақли.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 09 Dek, 23 da maqola yozgan. | 197 ko'rilgan