242 ko'rilgan
Профессионал бокснинг супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик боксчи Фазлиддин Ғоибназаров (7-1, 4 КО) ўзининг саккизинчи жангини ўтказди. АҚШнинг Аризона штати Тюксон шаҳрида бўлиб ўтган жангда унга америкалик Майкал Фокс (20-1, 5 КО) рақиблик қилди. 10 раундга мўлжалланган жанг тўлиқ давом этди ва унда бир овоздан очколар бўйича Фокс ғалаба қозонди. Ҳакамлар 96-92, 96-92, 95-93 ҳисобларида Фокс ғалабасини эътироф этди. Натижада Фазлиддин Ғоибназаров ўзидан салкам 25 см баландроқ рақибга ютқазиб, проф-боксдаги биринчи мағлубиятини тан олишга мажбур бўлди. Фокс шу йилнинг февралида ўзбекистонлик бошқа бир боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга (16-0, 14 КО) мағлуб бўлганди, у ўша жангдан сўнг дастлабки ғалабасига эришди.
Bu mavzu Sport va fitnes bo'limida 13 May, 19 da maqola yozgan. | 242 ko'rilgan