76 ko'rilgan
❗️ХОДИМЛАРГА КЕЧИКИБ ОЙЛИК ТЎЛАГАН РАҲБАРЛАР КЕЧИККАН КУНЛАР УЧУН ФОИЗ ТЎЛАЙДИ

 Амалдаги Меҳнат кодексининг 333-моддасига асосан, иш берувчи иш ҳақини, таътил тўловларини, меҳнат шартномаси бекор қилингандаги тўловларни ёки ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни тўлаш муддатини бузган тақдирда, уларни тўлов муддатидан кейинги кундан эътиборан то ҳақиқатда ҳисоб-китоб қилинган кунни ўз ичига олган муддатгача ҳар бир кечиктирилган кун учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ўша вақтда амалда бўлган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда фоизлар (пулли компенсация) билан бирга тўлаши шарт.

❗️Ходимга тўланиши лозим бўлган пулли компенсациянинг миқдори Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаш ставкасининг ўн фоизи миқдорида белгиланади. (Жамоа шартномаси, ички ҳужжат ёки меҳнат шартномаси билан бу миқдор 10 фоиздан оширилиши хам мумкин)

 Мазкур пулли компенсацияни тўлаш мажбурияти иш берувчининг ойлик иш ҳақини ёки ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни тўлашнинг кечиктирилишида айби бор-йўқлигидан қатъи назар юзага келади. Яъни, ойликлар ёки бошқа тўловлар кеч тўланиши иш берувчининг айби билан бўлмаган тақдирда хам у жавобгар бўлади
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 08 Dek, 23 da maqola yozgan. | 76 ko'rilgan