БОДРИНГ — ШИФОСИГА ОФАРИН
Бодринг иштаҳани очади, ёғлар ва оқсиллар сўрилишида ёрдам беради. У сурги дори сифатида ҳам ишлатилади. Айниқса, сурункали қабзиятда қони фойда.
Бодринг кўп истеъмол қилинса, киши қалқонсимон без касалликларига чалинмайди.
Хафақонда
200 гр. бодрингни майдалаб, устига қайноқ сув қўшилади ва уни 7 дақиқа мобайнида қайнатиб, ярим соат дамлашга қуйилади. Кейин кунига 3 маҳал ярим пиёладан ичиб турилса, юқори қон босими – хафақонда ижобий самара беради.
Бронхитда
3 ош қошиқ бодринг шарбатига 1 ош қошиқ асал қўшилиб, обдон аралаштирилади. Бу малҳам бронхитда асқатади.
Юракка қувват
7 дона янги узилган бодрингни қирғичдан ўтказиб, дока орқали сузилади, сувини сиқиб олиб, салат барги ўсимлиги худди шундай усулда сув олинади-да, иккаласини аралаштириб, ичилса, юракка қувватбахш таъсир этиб, танадаги қон айланишини меъёрлаштиради.