#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг
Ҳайдовчи мастлик ҳолати бўйича текширувдан бўйин товласа, 1 йилу 6 ойдан 3 йилгача муддатга транспортни бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади ва 4 млн 950 минг сўм миқдорида жаримага тортилади.
➡️ Худди шундай ҳуқуқбузарлик транспортни бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этилса, 9 млн 900 минг сўм миқдорида жарима ёки 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилади.
☑️ Мазкур ҳуқуқбузарликнинг мопед, велосипед ҳайдовчи, уловли аравани бошқариб борувчи шахс томонидан содир этилиши БҲМнинг 3 баравари (990 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.