❓Қулоқ нерви шамоллашининг (неврит)да қандай даво чоралари бор?
✅ Эшитиш нервлари неврити асосан қулоқдаги яллиғланиш жараёнларининг асорати кўринишида намоён бўлади. Бундан ташқари бош миядаги турли ўсмалар, узоқ вақт босим таъсири ва тўлиқ даволанмаган қулоқ касалликлари, қон-томир касалликлари ва дорилар турли заҳарли моддалар таъсири ҳам сабаб бўлади.
Даво муолажасини ўз вақтида бошлаш турли асоратларнинг олдини олишга ёрдам беради. Касалликни даволашда антибактериал терапия тавсия этилади. Антибиотик тури эса организмнинг сезувчанлигига қараб танланади.
❇️ Даволаш жараёнида бемор қулоғини совуқ ҳаво ва совуқ сувлардан, шамолдан асраши керак. Агар касалликка ўсмалар сабаб бўлса, ўсмалар учун хирургик даво амалга оширилади.