84 ko'rilgan
Тухумдон кистаси: пайдо бўлиш сабаблари ва

даво чоралари

Тухумдон кистаси -тухумдонларнинг хавфсиз ўсмаси бўлиб, туғруқ

ёшидаги аёллар орасида кўп учрайди. Камдан-кам ҳолларда бу

касаллик 50 ёшдан ошган аёлларда аниқланади. Хўш, бу касаллик

қандай кечади? Касаллик келиб чиқишига нималар сабаб бўлади?

Қандай оқибатларга олиб келади? Бугун шу мавзуни батафсил

ёритмоқчимиз.

Киста сабаблари

Совқотиш – ёш қизлар ва аёллар қишнинг изғиринли кунларида

енгил юбка, калта шим кийиб юришади. Бу ҳолат совқотишга ва

иммунитетнинг пасайишига олиб келади. Натижада ички

аъзоларнинг яллиғланиши келиб чиқади. Жинсий аъзоларнинг

яллиғланиши натижасида киста пайдо бўлади.

Гормонлар алмашинуви бузилиши ҳам кистага сабаб бўлади.

Эндокрин тизим фаолияти бузилиши (ҳайз циклининг жуда эрта ёки

кеч бошланиши ҳам кистага олиб келади).

Бошдан ўтказилган абортлар.

Жинсий аъзоларнинг яллиғланиш касалликлари.

Маълумот ўрнида…

Киста сўзи грек тилидан олинган бўлиб, пуфак сўзини англатади.

Ҳақиқатдан ҳам, киста пуфакка ўхшайди. Чунки у ичи суюқликка

тўла ҳосиладан иборат. Киста ҳажми аста-секин катталашиб

боради. У битта ёки бир нечта бўлиши мумкин. Шунингдек, киста

касаллиги туғма ёки орттирилган ҳам бўлади.

Айрим ҳолларда тухумдон кистаси функционал ҳам бўлиши мумкин.

Бунда тухумдон фаолияти бузилиши натижасида киста келиб

чиқади. Тухумдон кистаси хавфсиз ҳисобланса-да, бироқ албатта

даволаниш лозим. Чунки киста хавфли ўсмага айланиши, ҳажми

катталашиши, бепуштликка олиб келиши, кистага инфекция

тушиши натижасида йиринглашиши ҳам мумкин.

Киста асоратлари

Хавфли ўсмага айланиши.

Кистанинг ўз оёғида ўралиб қолиши.

Кистанинг ичаклар билан аралашиб, ўралиб қолиши.

Кистани кеч даволаш бепуштликка олиб келади.

Киста белгилари

Кистанинг бошланғич даврида ҳеч қандай бузилишлар бўлмайди.

Бунда ҳайз цикли ҳам бузилмайди. Ушбу ҳолатда касаллик режали

текширув вақтида аниқланади. Бу ҳолатда кистанинг ягона

белгиси ҳайз цикли ўртасида ёки ҳайз даврида қорин пастида

оғриқлар кузатилишидир.

Тухумдон кистасининг оёқчаси бўлиб, кучли жисмоний зўриқишлар

вақтида ўз оёғида айланиши мумкин. Кистанинг ўз оёғида

айланиши оғриқларга сабаб бўлади. Бу ҳолатда зудлик билан

оператив даво буюрилади.

Агар кистанинг ҳажми катта бўлса, ёндош аъзоларни босиши

мумкин. Бу ҳолда ошқозон ичак тизими ва пешоб чиқариш тизими

аъзолари фаолияти бузилади. Айрим ҳолларда киста оёқ

веналарини қисиши мумкин. Бу ҳолатда оёқларда варикоз

кенгайган веналар аниқланади.

Шунингдек, тухумдон кистасида қусиш ва иситма кузатилади.

Тухумдон кистасида ҳайз цикли бузилади. Шу боис ҳайз даври

мунтазам кузатилмайди, айрим ҳолларда кўп қон кетади, ҳайз

даври оғриқли кечади ёки ҳайз даврида қон кам кетиши мумкин.

Агар тухумдон кистаси жуда катталашиб кетса, қорин ҳам

катталашади.

Касалликка ташхис қўйиш

Гинекологик кўрик

УТТ

Умумий қон таҳлили, умумий пешоб таҳлили

Компьютер томография

Бачадондан ташқари ҳомиладорликни рад этиш учун

ҳомиладорликни аниқловчи тест қўлланилади
Bu mavzu Sog`lik va salomatlik bo'limida 16 Noy, 23 da maqola yozgan. | 84 ko'rilgan

O'xshash maqolalar bilan tanishing

SHoira Gaybullaeva Bu mavzu Sog`lik va salomatlik bo'limida 07 Dek, 23 da maqola yozgan. | 236 ko'rilgan
SHoira Gaybullaeva Bu mavzu Sog`lik va salomatlik bo'limida 24 Iyun da maqola yozgan. | 46 ko'rilgan
SHoira Gaybullaeva Bu mavzu Sog`lik va salomatlik bo'limida 11 Dek, 23 da maqola yozgan. | 70 ko'rilgan
SHoira Gaybullaeva Bu mavzu Turli maslahatlar bo'limida 17 May da maqola yozgan. | 109 ko'rilgan