❓Оёқ-қўлларнинг совуқ қотиши хавфлими?
Оёқ-қўлларнинг совуқ қотишига олиб келувчи сабаблар қуйидагилар:
▪️ Оёқ-қўлларда қон айланиши билан боғлиқ муаммолар;
▪️ Темир танқислиги анемияси;
▪️ Қалқонсимон без гормонларининг етишмаслиги;
▪️ Қандли диабет касаллиги;
▪️ Буйрак фаолиятидаги ўзгаришлар.
✅ Агар оёқ-қўллардаги совуқлик доимий бўлса, шифокор кўригидан ўтишингиз зарур. Агар бу ҳолат бир марталик вазият бўлса, бироз машқ қилиб, шунчаки қизиб олиш кифоя.