ДЕНГИЗ КАРАМИ — ЮРАККА ҚУВВАТ, МИЯГА ОЗУҚА
❇️ Денгиз карамида кўп миқдорда темир, натрий, кальций, магний, маннит каби моддалар бор. Айниқса, мия фаолияти учун муҳим фосфор, юракка қувват бўлувчи калий ҳамда қалқонсимон без функцияси учун зарур йод моддаси анча мўл.
❇️ Мазкур денгиз маҳсулоти таркибига кирган ўсимлик толалари ошқозон ҳазм фаолияти учун ижобий таъсирга эга. Альги-натлар эса организмдаги турли токсинларни ҳайдаб чиқариб, касаллик чақирувчи бактериялар билан курашади. Шу билан бирга, ортиқча холестеринни парчалаб, ёшга доир ўзгаришлар натижасида пайдо бўладиган атеросклерознинг олдини олади.