ДЕНГИЗ КАРАМИ КИМЛАР УЧУН МУҲИМ?
Таркибида йод моддаси кўп бўлгани боис, денгиз карами қалқонсимон без фаолияти ўзгаришлари, хусусан, буқоқда фойдали ҳисобланади. Бу, айниқса, 50 ёшдан ошган кишилар учун муҳимдир.
Мутахассислар фикрича, айни шу ёшда аёл ва эркак организмида ёшга доир ўзгаришлар кузатилади. Гормонал бузилишлар, қалқонсимон без катталашиши ёки бошқа ҳолатлар юз бермаслиги учун денгиз карамини еб туриш мақсадга мувофиқдир. Зеро, организмда йод тақчиллиги юз берса, ички аъзолар фаолиятига ҳам таъсири бўлиши мумкин.