❓Қандай одатлар жиғилдон қайнашини келтириб чиқаради?
✔️ Қаттиқ камар ёки тор юбка - улар қоринни сиқиб туради ва қорин бўшлиғи босимини оширади. Натижада, жиғилдон қайнаши узоқ вақт давом этиши мумкин.
✔️ Овқатлангандан кейин ётиш. Ётганимизда, ошқозонда бўлган овқатнинг бир қисми қизилўнгачга ўтиб, жиғилдон қайнашига олиб келади. Овқатдан сўнг, бир соат давомида ухламаслик тавсия этилади.
✔️ Ортиқча овқатланиш. Қизилўнгач фаолиятига салбий таъсир кўрсатадиган таомлар бор. Бундай маҳсулотларга ширинликлар, сут, қаймоқ, ёғли овқатлар киради. Агар сиз овқатдан сўнг кўп миқдорда ширинлик есангиз, жиғилдон қайнаши кузатилиши мумкин