50 ko'rilgan

АППЕНДИЦИТ ҚАЙТАЛАНАДИ...МИ?

▪️Чувалчангсимон ўсимтада яллиғланиш жараёни аниқланса, уни операция қилиш зарур. Агар бемор ўз вақтида шифокорга мурожаат этмаса, у аппендикуляр инфильтрат билан асоратланади. Бундай инфильтратнинг тақдири икки хил бўлади. 

▪️Биринчиси, консерватив даво натижасида аппендикуляр инфильтрат сўрилиб кетиши мумкин. Бироқ беморни 2-3 ойдан кейин операция қилиш шарт бўлади. 

Иккинчиси, аппендикуляр инфильтрат йиринглаши мумкин. Бундай ҳолатда беморнинг қорин бўшлиғидан йиринг чиқариб ташланади. 2-3 ойдан кейин қайта операция қилиб, қолган чувалчангсимон ўсимта олинади. Акс ҳолда беморда яна йирингли ҳолат вужудга келади.

Bu mavzu Sog`lik va salomatlik bo'limida 06 Dek, 23 da maqola yozgan. | 50 ko'rilgan

No Related Blog Posts